Ana SayfaMealler › M.Yusuf
MY

M.Yusuf

M.Yusuf
M.Yusuf meali ile okumaya başla
Müzzemmil 1 / 20
1
Эй ўраниб ётувчи!
M.Yusuf 73:1
2
Кечани озгинасидан бошқасини (ибодатда) тик туриб ўтказ!
M.Yusuf 73:2
3
Ярмини ёки ундан бир оз қисқароғини.
M.Yusuf 73:3
4
Ёки у(ярим)га яна қўш ва Қуръонни тартил билан тиловат қил. (Қуръонни тартил билан ўқиш деб уни дона-дона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқишга айтилади.)
M.Yusuf 73:4
5
Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз.
M.Yusuf 73:5
6
Албатта, кечасиги ибодат кўпроқ мувофиқ келадир ва қироати тўғрироқ бўладир.
M.Yusuf 73:6
7
Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор.
M.Yusuf 73:7
8
Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ.
M.Yusuf 73:8
9
У машриқу мағрибнинг Роббисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил тут.
M.Yusuf 73:9
10
Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четлашла, четлаб тур.
M.Yusuf 73:10
11
Аҳли неъмат бўлган, ёлғонга чиқарувчиларни Ўзимга қўйиб қўй ва уларга озгина муҳлат бер.
M.Yusuf 73:11
12
Албатта, Бизда оғир кишанлар ва жаҳаннам бор.
M.Yusuf 73:12
13
Ва (томоққа) тиқиладиган таом ва аламли азоб бор.
M.Yusuf 73:13
14
Бир кундаки, унда еру тоғлар ларзага келадир ва тоғлар оқувчи қумтепаларга айланадир.
M.Yusuf 73:14
15
Албатта, Биз сизларга, худди Фиръавнга Расул юборганимиздек, сиз ҳақингизда гувоҳлик берувчи Расулни юбордик.
M.Yusuf 73:15
16
Бас, Фиръавн Расулга осий бўлди ва Биз уни шиддатли азоб билан тутдик.
M.Yusuf 73:16
17
Агар кофир бўлсангиз, болаларнинг сочини оқартиб юборадиган кундан қандай сақланасиз?! («болаларнинг сочини оқартиб юборадиган кун»–қиёмат куни экани ҳаммага маълум.)
M.Yusuf 73:17
18
Унда осмон парчаланувчидир, У зотнинг ваъдаси амалга ошадир.
M.Yusuf 73:18
19
Албатта, булар эслатмадир, Ким хоҳласа, ўз Робиси томон йўл оладир.
M.Yusuf 73:19
20
Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан биридан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир. У сизлар ҳеч чидай олмаслигингизни билиб, сизларга (енгилликни) қайтарди. Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар. Сизлардан келажакда касаллар бўлишини ҳам билди. Бошқалар ер юзида юриб, Аллоҳнинг фазлини ахтаришини, яна бошқалар эса, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишларини (ҳам билди). Бас, ундан муяссар бўлганича қироат қилинглар. Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топарсизлар. Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмдилдир. (Бу оят билан Аллоҳ таоло суранинг аввалидаги оятларга биноан фарз қилинган кечаси қоим бўлишни бекор қилди. Шундан сўнг кечада фарз намозлардан ташқари ибодат қилиш ихтиёрийга аланади. Ислом таълимотлари ҳар бир нарсада юксак инсоний фазилатлар ҳукм суришини йўлга қўйиб келган ва иншааллоҳ шундай бўлиб қолади.)
M.Yusuf 73:20
Müzzemmil suresi tamamlandı