Ana SayfaMealler › M.Yusuf
MY

M.Yusuf

M.Yusuf
M.Yusuf meali ile okumaya başla
Rahman 1 / 78
1
Роҳман.
M.Yusuf 55:1
2
Қуръони ўргатди.
M.Yusuf 55:2
3
Инсонни яратди.
M.Yusuf 55:3
4
Унга баённи ўргатди.
M.Yusuf 55:4
5
Қуёш ва ой ҳисобдадир.
M.Yusuf 55:5
6
Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар. (Дунёдаги жонлию жонсиз барча нарса Аллоҳнинг иродасидан ташқари чиқа олмаслигига, ҳаммаси олам Парвардигорига боғлиқ эканига далолат қилмоқда.)
M.Yusuf 55:6
7
Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди.
M.Yusuf 55:7
8
Тортишда ҳаддан ошмаслигингиз учун. (Агар ушбу тарозуни Ислом дини, Қуръон китоби, Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбари орқали ўрнатмаганида, адолат мезони бузиларди, ҳақдан ботил устун келарди. Ер юзини фисқу фасод босарди.)
M.Yusuf 55:8
9
Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг.
M.Yusuf 55:9
10
Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди.
M.Yusuf 55:10
11
У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор.
M.Yusuf 55:11
12
Ва сомонли донлар ҳамда райҳон бор.
M.Yusuf 55:12
13
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
M.Yusuf 55:13
14
Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди.
M.Yusuf 55:14
15
Ва жинларни алангадан яратди.
M.Yusuf 55:15
16
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз.
M.Yusuf 55:16
17
У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир. (Икки машриқ деганда, қуёшнинг ёздаги ва қишдаги чиқиш жойларини ҳамда икки мағриб деганда, ёздаги ва қишдаги ботиш жойларини тушуниш керак.)
M.Yusuf 55:17
18
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
M.Yusuf 55:18
19
Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди.
M.Yusuf 55:19
20
Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар. (Шўр денгиз билан чучук сувли дарё ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар бир-бирларига аралашиб кетмайди деган маънони англатади.)
M.Yusuf 55:20
21
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
M.Yusuf 55:21
22
У иккисидан луълуъ ва маржон чиқар.
M.Yusuf 55:22
23
Бас, Роббингизнинг қайси неъматлрини ёлғон дея олурсиз?!
M.Yusuf 55:23
24
Денгизларда тоғдек бўлиб сузиб юрувчилар ҳам Уникидир.
M.Yusuf 55:24
25
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
M.Yusuf 55:25
26
(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.
M.Yusuf 55:26
27
Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир.
M.Yusuf 55:27
28
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
M.Yusuf 55:28
29
Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир. (Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларини сўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса, ўшани сўрайди.)
M.Yusuf 55:29
30
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
M.Yusuf 55:30