Ana SayfaMealler › M.Yusuf
MY

M.Yusuf

M.Yusuf
M.Yusuf meali ile okumaya başla
Kaf 1 / 45
1
Қоф. Улуғ Қуръон ила қасам.
M.Yusuf 50:1
2
Балки уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу ажиб нарса-ку?! (Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбар бўлиб келганлигидан ажабландилар.)
M.Yusuf 50:2
3
Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу қайтиш (ақлдан) узоқ-ку?!» дедилар.
M.Yusuf 50:3
4
Ҳақиқатда Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор. (Ўлик кўмилгандан кейин аста- секин чириб, камайиб тупроққа қўшила боради.)
M.Yusuf 50:4
5
Балки уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Улар изтиробли ишдадирлар. (Улар ҳақни инкор қилганлар. Буни олдида бошқа нарсаларни инкор қилиш ҳач гап эмас.)
M.Yusuf 50:5
6
Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай бино қилибмиз, зийнатлабмиз ва унинг тешиклари ҳам йўқ?!
M.Yusuf 50:6
7
Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик.
M.Yusuf 50:7
8
(Роббисига) қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб.
M.Yusuf 50:8
9
Ва осмондан барака сувини туширдик, ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик.
M.Yusuf 50:9
10
Ва зич мевали шингиллари бор хурмоларни ҳам.
M.Yusuf 50:10
11
Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. (Қабрдан) чиқиш ҳам шундай бўладир. (Ўсимликлари қуриб, худди ўлик ҳолига келиб қолган шаҳарларни ёмғир ила ўстириб-тирилтиришни эслатиш орқали инсон худди шу тарзда қайта тирилиши осон эканлигини таъкидламоқда.)
M.Yusuf 50:11
12
Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонга чиқарганлар.
M.Yusuf 50:12
13
Од, Фиръавн, Лут биродарлари.
M.Yusuf 50:13
14
Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди. (Бу ояти каримада кофирлар фақат Муҳаммад алайҳиссаломнигина ёлғончига чиқаришмагани, балки бу қадимий одати эканлиги эслатилмоқда.)
M.Yusuf 50:14
15
Аввалги яратишга ожиз бўлдикми? Йўқ! Улар янгидан яратилишига шубҳададирлар.
M.Yusuf 50:15
16
Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам биламиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.
M.Yusuf 50:16
17
Зотан икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олурлар.
M.Yusuf 50:17
18
У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир.
M.Yusuf 50:18
19
Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир.
M.Yusuf 50:19
20
Ва сур ҳам чалинди. Бу қўрқитилган кундир.
M.Yusuf 50:20
21
Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди. (Яъни, қиёматда ҳар бир жон билан уни маҳшаргоҳга ҳайдовчи фаришта ва бу дунёда қилган ишларга гувоҳлик берувчи фаришта бирга келади. Эҳтимол, бу дунёда унга вакил қилинган икки фаришта шулардир.)
M.Yusuf 50:21
22
Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир.
M.Yusuf 50:22
23
Ва унинг «яқини»: «Мана, бу мендаги тайёр нарса», деди.
M.Yusuf 50:23
24
Ҳар бир қайсарни, кофирни жаҳаннамга ташланг!
M.Yusuf 50:24
25
Яхшиликни ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини!
M.Yusuf 50:25
26
Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни шиддатли азобга ташланг!
M.Yusuf 50:26
27
Унинг «яқини»: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетгазганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», дер.
M.Yusuf 50:27
28
У зот: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилувдим.
M.Yusuf 50:28
29
Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман», деди.
M.Yusuf 50:29
30
«Бугун жаҳаннамга тўлдингми?» десак, у: « яна қўшимча борми?» дер.
M.Yusuf 50:30