1
Роббинг фил соҳибларини қандоқ қилганини билмадингми?
2
Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими?
3
Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими?
4
Лойдан пиширилган тошларни отадиганларни?
5
Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?. Муҳаммад алайҳиссалом «Фил йили»да туғилганлар дейилишининг сабаби ҳам шу.