3
Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
4
У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.
5
Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар.
6
Кимнинг торозуси оғир келса...
7
Бас, у розилик ҳаётидадир.
8
Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса...
9
Бас, унинг онаси дўзахдир. (Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик.)
10
У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
11
У қаттиқ қизиган ўтдир.