1
Ҳарсиллаб чопувчиотлар билан қасам.
2
Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам.
3
Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам.
4
Ўша пайтда чанг қўзғотдилар.
5
Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар.
6
Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир.
7
Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
8
Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир.
9
У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда.
10
Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда.
11
Ўша кунда Роббилари улардан, хабардор эканини?!